“Сити” Гвардиолага ўринбосар топди

  • 18 ноябрь, 2020, 23:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити”ни Европа чемпионлар лигаси ғолибига айлантира олмаётган Хосеп Гвардиоланинг клуб билан шартномаси якунланиб бормоқда. Томонлар янги битим бўйича бир қарорга келгани йўқ.

Tecno

Шу боис “шаҳарликлар” раҳбарияти испаниялик мутахассис кетадиган бўлса, жамоани қайси мутахассисга топшириш бўйича бир қарорга келди.

Унга кўра, Хосеп Гвардиоланинг ўрнини “Лейпциг”ни Бундеслига грандлари қаторига қўша олган Юлиан Нагельсманн ва ҳозирда ишсиз юрган Маурисио Почеттино эгаллаши мумкин. Шундай бўлса-да, клуб хўжайинлари асосий эътиборни Гвардиоланинг ўзи билан келишувни узайтиришга қаратади.

49 ёшли Гвардиола 2016 йилнинг ёзидан бери “Манчестер Сити”ни  бошқармоқда. Унинг ваколати мавсум охирида якунланади.

“Милан” Зиданни трансферга кўндирмоқчи

“Манчестер Сити” Месси трансфери учун қанча таклиф қилиши аниқ бўлди

Шармандали мағлубиятдан сўнг, Германияга янги бош мураббий топилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!