Шота Арвеладзе: Танаффусдан сўнг формага кириб олиш доимо қийин бўлган

BEPUL PROPAN

"Паузадан сўнг бошлаш доимо қийин бўлган. Бугун жуда ҳам кўп асабийлашдим. Биринчи бўлимда чиройли гол киритдик. Иккинчи бўлимда ҳам яхши ўйнадик. Ҳар бир ўйиндан сўнг хатоларни излаб, улар устида иш олиб борамиз. Аммо бугун биз ғалабага ҳақли эдик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Иккинчи ўриндаги жамоа билан орадаги фарқ 11 очкога етди? Футбол хатоларни кечирмайди. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш лозим. 

Суперлиганинг савияси ўзгармаган. Ўтган мавсум ҳам шундай кучли эди. Шунчаки баъзи бир жамоаларнинг мақсадлари ўзгарган. "Бунёдкор" ва "Насаф" каби ажойиб ўйин намойиш этадиган жамоаларни эътироф этган бўлар эдим. "Навбаҳор", "Сўғдиёна" ва АГМК сингари осонликча таслим бўлмайдиган клублар ҳам бор. 

Мотивация? Клуб номи, унинг буюк тарихининг ўзи бизга катта мотивация беради. Тактик томондан бир қатор услубларни қўллаб кўриш имконияти мавжуд", - деди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!