"Шўртан" Суперлигага жиддий тайёргарлик кўрмоқда

  • 26 Dec 18:35
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, “Шўртан” 2024 йилги футбол мавсумида ўз олдига қўйилган вазифани бажарди ва клуб кейинги мавсумда Суперлигада иштирок этиши маълум бўлди. Элитадан жой олган жамоалар ҳозирги вақтга келиб кейинги мавсум учун тайёргарликни бошлаб юборишган. Бу ҳақда "Шўртан" матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Барча жамоалар сингари “Шўртан” ҳам кейин мавсум учун тайёргарликни бошлаб юборди. Ҳозирги вақтда жамоа раҳбарияти селекция ишларини олиб боришмоқда ва жамоани кучайтириш учун тажрибали футболчилар билан музокара олиб борилмоқда.

ЎзПФЛ Суперлига иштирокчиларига юқори талабларни қўяди ва бу талабларни барча бирдек бажариши лозим. “Шўртан” футбол клуби лига қўйган талабларни бажаргунга қадар уй учрашувларини Қаршидаги “Марказий” стадионда ўтказишга келишиб олди.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!