Шомуродов рақобатчиларида коронавирус аниқланди

  • 2 январь, 2022, 20:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” асосий таркибиннинг икки футболчисида коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланган ўйинчиларнинг номи бошида сир тутилилган бўлса-да, айрим манбалар улар Стефан Эл-Шаарави ва Борха Майораль экани айтилмоқда. Ҳужум чизиғида Элдор Шомуродовнинг рақобатчиси бўлган ҳар икки футболчи вирусга қарши эмланган бўлган.

Tecno

- Клуб сўнгги тест натижаларида асосий таркибнинг икки футболчисида коронавирус аниқланганини тасдиқлайди. Соғлиқни сақлаш органлари зудлик билан хабардор қилинди. Вакцина олгани ҳар икки ўйинчимиз ўзини яхши ҳис қилмоқда. Улар карантинга олинган, - дейилади “Рома” клубининг расмий сайтидаги баёнотда.

“Рома” А Сериянинг 19 та учрашувида 32 очко жамғариб, олтинчи ўринда бормоқда. Римликлар навбатдаги учрашувни 6 январь куни сафарда “Милан”га қарши ўтказиши лозим.

Шомуродов ва Абрахам трансфери камлик қилади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдурахмон лидер
02/01/2022 23:12
Бу футболчиларни Элдорга ракобатчи сифатида каралмаябди ва бунга анча булди. Шу сабаб ракобатчи деб Маёрал ва Шарави деб ёзишни бас килсанглар хам булади хурматли ......