Саудия Суперкубоги. "Ан-Наср" бир киши кам бўлиб, "Ал-Иттиҳод"ни енгди ва финалга йўл олди

CHERY AUTO

Саудия Суперкубогидан ўрин олган "Ан-Наср" - "Ал-Иттиҳод" клублари ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
10 киши бўлиб қолган Жезуш бошчилигидаги "Ан-Наср" клуби 2:1 ҳисобида рақибини таслим этди ва финалга йўл олди. 
 
Дастлаб учрашувнинг 10-дақиқасида Садио Мане ҳисобни очди ва орадан 15-дақиқа ўтиб, рақиб дарвозабонига нисбатан ишлатган қўполлиги учун қизил карточка билан жазоланди. Сенегаллик футболчи майдонни тарк этмасидан аввал 16-дақиқада Стивен Бергвейн ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган эди. Жамоага ёзги трансферлар ойнасида келиб қўшилган Жоау Феликс эса 61-дақиқада гол уриб, жамоасининг финалга йўл олишини таъминлади. 
 
Маълумот ўрнида, финал тўқнашуви 23 август куни бўлиб ўтади. Унда "Ан-Наср" "Ал-Аҳли" - "Ал-Қодисия" клублари ўртасидаги ғолиб клуб билан тўқнаш келади.

Tecno

  • С. Арабистони - Суперкубок
  • Semifinals

Ан Наср

  • Sadio Mané 10'
  • João Félix 61'
Тугади
2 : 1

19.08.2025 17:00

Ал Иттиҳод

  • Steven Bergwijn 16'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!