Саудия клуби "Барселона" етакчисини диққат билан кузатмоқда

  • 05 May 20:23
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" ва Френки де Йонг янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ҳар икки томон ҳам ҳамкорликни давом эттиришга умид қилмоқда, бироқ ҳозирча келишувга эришилган эмас.

Tecno

Инсайдер Маттео Моретто берган хабарга кўра, Саудия Арабистонининг йирик клуби — "Ал-Иттиҳод" бу вазиятни диққат билан кузатмоқда. Ҳозирча клуб Нидерландиялик ярим ҳимоячи билан алоқага чиққани йўқ, аммо агар де Йонг "кўк-анорранглилар" билан шартномани узайтиришга рози бўлмаса, улар аниқ қадамлар ташлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Френки де Йонгнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026-йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. 27 ёшли футболчининг трансфер қиймати Transfermarkt маълумотига кўра 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!