Сардорбек Эминов: "Навбаҳор"га қарши баҳс биз учун мавсумдаги энг қийин ўйин бўлди

  • 27 апрель, 2019, 16:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча Суперлиганинг 6-турида «Динамо» ўз майдонида «Навбаҳор»ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Ушбу учрашувда битта гол ва битта голли пасга муаллифлик қилиб, ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Сардорбек Эминов ўйиндан кейин клуб матбуот хизматига учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Кутилганидек, ўйин анча томошабоп ва қизиқарли ўтди. Жангавор дурангга мос бўлди. Икки томон ҳам фақат ғалабани кўзлагандик ва омад ким томон бўлса ўша ғалаба қозонарди. Биз мана шундай ўйнашда давом этамиз уйда ҳам, сафарда ҳам фақат ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишлатамиз. Чинданам, “Навбаҳор”га қарши учрашувни “Динамо” учун энг қийин ўйин ва энг яхши ўйин ҳам бўлди, дейиш мумкин” – дейди ҳужумкор яримҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!