Алонсо бўлажак учрашувдан аввал футболчиларнинг ҳолати ва бошқа қизиқарли саволларга тўлиқ жавоб берди (матбуот анжумани)

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати сўнгги тур беллашувидан аввал матбуот анжуманида иштирок этиб, кўплаб қизиқарли саволларга жавоб берди.

Эртага қайси "Реал Мадрид"ни кўришни хоҳлайсиз? 
 

"Бизда иккита асосий мақсад бор: ғалаба қозониш ва гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаш. Сўнгги ўйинда бир футболчимиз кам бўлса-да, яхши натижа билан майдонни тарк этдик. Кучли рақибга қарши ўйнадик. Яхши старт олдик. Ҳозир биз ҳал қилувчи босқичдамиз". 
 
Родриго билан қандайдир муаммо борми? Уни қандай кўряпсиз? 
 
"Мен уни яхши формадек кўряпман, у мотивацияга эга. Бир неча кун олдинги ҳолат — бу шунчаки тактика билан боғлиқ қарор эди. У ҳали ҳам жамоамизнинг муҳим футболчиси, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида унга эҳтиёжимиз бор. У махсус футболчи ва яхши роль ўйнайди". 
 
Лапортанинг “Реал Мадрид” ҳақидаги гапларига қандай қарайсиз? 
 
"Мен вазиятни тушунаман, лекин унга киришмоқчи эмасман. Бизда демократия бор деб ҳисоблайман, Мадридда ҳам улар маълум кучга эга, бу куч ҳар икки томонлама". 
 
Килиан Мбаппе қандай аҳволда? 
 
"Уни машғулот майдонида кўриб ҳурсанд бўлдим. У ўзини яхши ҳис қилмоқда, лекин эртанги ўйинда ўйнаш даражасига ҳали чиқмаган. Ҳозирча у тикланиш жараёнида. Биз уни 1/8 финалга тайёр бўлиши учун сақлаб қолмоқчимиз". 
 
Мендй ёки Камавинга эртага сафда бўладими? 
 
"Ферлан ҳали вақтга муҳтож. Эдуардо эса тезда формага қайтяпти, у кўпроқ машғулотларга қўшилмоқда. Яқин ўйинларда қатнашадими ёки йўқ, ҳали номаълум. Лекин тез орада майдонда бўлишига умид қиламиз. У юқори даражадаги футболчи ва бизга керак". 
 
Мастантуоно, Родриго ва Браҳим бор экан, трансфер бўлиши мумкинми? 
 
"Мен барча футболчиларимдан жуда мамнунман ва ҳаммасига таянаман. Олдинда 50–60 та ўйинли мураккаб мавсум турибди. Соғлом рақобатли жамоага эҳтиёжимиз бор. Мен жамоамдан қониқаман. 
 
Хаусен икки ўйинда шундоқ ўзини кўрсатди. Бу борада фикрингиз қандай? 
 
"У жамоанинг таянч устунларидан бири. Миллий жамоада ҳам, бизда ҳам ўз характерини кўрсатди — майдонда ҳам, кундалик ҳаётда ҳам. Бу ажойиб трансфер бўлди. Биз уни қўллаб-қувватлашимиз ва олдинга етаклашимиз керак. Унда ҳали катта салоҳият бор. Мен у биз билан бўлганидан хурсандман". 
 
Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаш “Реал”ни турнирнинг энг қийин йўлига олиб киради. Фикрингиз қандай? 

 
"Ғалаба қозонмаслик ҳақида ўйлаш – бу яхши ғоя эмас. Бу ҳеч ким учун ижобий сигнал бўлмайди. Ҳиссиётлар ва қарашлар муҳим. Бу фикр ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. Ҳа, мен турнир жадвалини кўрганман, кўрмайдиган даражада эмасман. Аммо биз ғалаба учун майдонга чиқамиз". 
 
“Пачука”га қарши ўйинга қараб, бу мавсум Вальверде олдинги чизиқда кўпроқ ҳаракат қиладими деб ўйлайсизми? 
 
"Менда бир нечта режалар бор. У жуда универсал футболчи. Бир нечта позицияда ўйнай олади — қанотга яқин жойда ҳам, бошқа жойда ҳам. Бу бизга катта мослашувчанлик беради". 
 
Мадриддаги футболчилик фаолиятингиздан қандай хотиралар қолган? 

 
"Бу дунёдаги энг нуфузли клуб. Унинг тарихи – қаерга борманг, ўзи ҳақида ҳамма нарсани айтиб туради. Бу “Реал Мадрид”ни буюк клубга айлантирадиган омиллардандир. Бу клуб аъзоси бўлиш шараф ва фахр. Биз мақсадларимизга эришиш ва афсонамизни давом эттириш йўлида ҳаракат қиламиз". 
 
Беллингем эркинроқ ўйнашдан завқ олаётганини айтди. Операциядан кейин уни қандай кўряпсиз? 
 
"У жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири бўлади. Мен унинг ўйинини, айниқса, марказда қандай ҳаракат қилаётганини, ҳужумларда қатнашишини ва юқори сифати билан ҳайратда қолдим. “Пачука”га қарши айнан шуни кўрдик. Биз доимо унга яқин бўлишга ҳаракат қиламиз. У ниҳоятда ғайратли, доимо ўз устида ишлашни хоҳлайди ва ривожланишга интилади. Биз эса бу жараённи кузатишга тайёрмиз". 
 
Рақиб жамоа мураббийини яхши танийсизми? 
 
"Германияда бир неча марта тўқнаш келганмиз. Ҳа, “Зальцбург” ҳозир бошқа жамоа, лекин мен Томас билан учрашишни интиқлик билан кутяпман".

Tecno

Винисиусни чап қанотда ҳам, марказда ҳам кўрдик. Сизнингча, у ҳимоявий жиҳатдан ривожланиши керакми? 
 
"Менга аён бўлган нарса шу: ҳаммамиз ҳимоя қилишимиз керак. Ҳар бир 11 футболчи майдонда прессинг нима эканини билиши зарур. Акс ҳолда, бу жуда қийин бўлади. Вини, Жуд, Феде, Килиан, ҳимоя чизиғи — биз жамоа сифатида қанча ихчам бўлсак, шунча яхши масофа сақлаймиз. Бу устида ишлашимиз керак. Вини ҳам худди шундай". 
 
Асенсионинг ўрнига асосий таркибда ким бўлишини танлаганмисиз? 
 

"Ўйлаб кўрдим, лекин айтолмайман (кулади)". 
 
Алаба қандай? 
 
"Унинг жароҳати жиддий, шунинг учун кўпроқ вақт керак бўлади. “Зальцбург” ҳақида айтадиган бўлсам, улар ҳозирги ҳолатда, куздаги “Реал”га қарши ўйнаган жамоадан фарқ қилади. Улар бу мусобақа учун янги футболчиларни олиб келишди ва аниқ бир ўйин услубига эга. Уларни енгиш учун ҳамма кучимизни берамиз. Уларни яхши танийман", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди қироллик клубининг бош мураббийи. 
 
Эслатиб ўтамиз, бўлажак беллашув эртага тонгги соат 06:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!