
Муҳим тўқнашув олдидан “Манчестер Сити”да катта йўқотиш!
АҚШ мезбонлик қилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган “Манчестер Сити” мусобақа давомида катта йўқотишга учради.
Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола асосий жамоага эндигина жалб қилинган аргентиналик ҳужумчи Клаудио Эчеверри турнир охиригача сафдан чиққанини маълум қилди.
19 ёшли футболчи гуруҳ босқичининг иккинчи турида “шаҳарликлар” сафидаги дебют ўйинида “Ал-Айн” дарвозасини ишғол қилиб, голлари ҳисобини очган эди.
- Клаудио Эчеверрининг тўпиғида муаммо бор. Бу жароҳатдан қутилиш икки-уч ҳафта вақт олади. Мен ҳам, бошқалар ҳам бундан афсусдамиз.
“Ювентус”га қарши бўладиган ўйинда янги ўйинчилардан фойдаланамиз, шунингдек, иккинчи бўлимда ҳам ўзгаришлар бўлади. Бу ҳолатда биз 90 дақиқа давомида ўйин ритмини юқори даражада ушлаб тура олмаймиз. Бу вазиятдан ўйинчи алмаштириш орқали чиқамиз, - деди Хосеп Гвардиола.
Фикрлар