
Сардор Рашидов ва Жасур Яхшибоевнинг "Реал" билан боғлиқ ҳолати ҳақида - Диёр Имомхўжаев
Европа Чемпионлар лигаси 2-турида "Реал" - "Шериф" баҳси бўлиб ўтди. Учрашувда 2:1 ҳисобида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев тўп тепаётган молдоваликлар ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 25-дақиқасида Яхшибоев ҳисобни очгани эътиборга молик. Ушбу воқеага ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида ўз фикрларини баён қилди.
- Бугун ўзбек футболида яна бир тарихий воқеа: Жасур Яхшибоев "Сантьяго Бернабеу"да "қироллик клуби" дарвозасини ишғол қилди ва унинг жамоаси якунда Мадриддан 3 очко билан қайтадиган бўлди. "Шериф"дан ким шундай стартни кутганди?
Ўз вақтида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Реал"га қарши ўйнаш учун Сардор Рашидов БАА жамоасини танласа-да, бу футболчимизга насиб қилмаганди. Яхшибоев эса камтар "Шериф" сафида "Реал" дарвозасига гол уришга эришди. Орзу қилишдан ва уни реалликка айлантиришдан ҳеч ҳам чўчиманг, - деди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар