Саиджамшид Жафаров ҳам қозоғистонлик боксчига финалда ютқазди. Ҳамюртимиз кумуш медаль ва 100 минг долларга эга чиқди

  • 14 май, 2023, 18:32
  • Bekzod Isayev
  • 1
  • Бокс
CHERY AUTO

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз поёнига етмоқда. Бугун иккинчи кунги финал жанглари ўтказилади.

Tecno

-71 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши рингга кўтарилади. Жанг 18:00дан сўнг старт олади.

Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилади.

saidjamshid-01

Илк раунд Асланбек фойдасига - 5:0.

Иккинчи раундда Саиджамшиднинг устунлиги қайд этилди - 2:3.

Учинчи раундда ҳам Асланбекнинг қўли баланд келди - 5:0. Якуний ҳисоб 5:0 қозоғистонлик боксчи фойдасига.

Шу тариқа, Саиджамшид Жафаров жаҳон чемпионатини кумуш медаль билан якунлади ва 100 минг доллар пул мукофотига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
● 10 ●
14/05/2023 18:41
Бу гирт далбаёб экану.
Наглый ютказди. Кучи етмади.