Рюдигер ва Эндрик ўртасида можаро бўлдими? Анчелотти жавоб берди

  • 01 Aug 17:55
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Карло Анчелотти Эндрик ва Антонио Рюдигер ўртасидаги можаро ҳақидаги хабарларни рад этди.

Tecno

"Реал Мадрид"нинг АҚШ бўйлаб гастрол сафаридаги машғулотида Рюдигер 18 ёшли бразилиялик билан қўпол ўйнаб ва уни туртиб юборди. Шундан сўнг, Испания ОАВларида футболчилар ўртасида можаро пайдо бўлган деб хабарлар тарқатилди.

“Ҳеч нарса бўлмади, Рюдигер фақат Эндрик билан саломлашди.

Мбаппе машғулотларга қўшилса, унга ҳам шундай қилади. Антонио ажойиб йигит”, - деди “Реал” бош мураббийи.

Ёзги турнинг илк ўртоқлик учрашувида “Реал” “Милан”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Мавсум олди тайёргарлик доирасида мадридликлар "Барселона" ва "Челси"га қарши ҳам ўйнайди.

Comments

You must be logged in to commet!