
РПЛ. Остон Ўрунов дебют қилган ўйинда "Уфа" сафарда "Краснодар"га ютқазиб қўйди
Ҳозиргина Россия премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган “Краснодар” ҳамда “Уфа” жамоалари баҳси якунланди.
Учрашувда 2:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонишди. Биз учун аҳамиятлиси “Уфа” сафида майдонга тушган ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
Ушбу ғалабадан сўнг "Краснодар" 2-ўринга кўтарилиб олган бўлса, "Уфа" 8-ўринда қолди.
Фикрлар