Россия терма жамоаси футболчиси Лондон клубига ўтиши мумкин

  • 27 январь, 2022, 22:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг "Динамо" клуби ярим ҳимоячиси Даниил Фомин Англия премьер-лигаси клублари эътиборига тушди. Бу ҳақда "Чемпионат" нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Манбага кўра, 24 ёшли россиялик футболчини "Кристал Пэлас" ўз сафида кўришни истамоқда. Лондон клуби Фоминни "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бекка муқобил сифатида кўрмоқда.

Фомин жорий мавсум "Динамо" сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 3 та ассист ёздириб қўйди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 9 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!