Роналдунинг “Сити”га ўтмаганига Гвардиола билан ёқимсиз суҳбат сабаб бўлган

  • 28 август, 2021, 16:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”ни танлаган Криштиану Роналду уни қўлга киритишга яқин бўлган “Манчестер Сити”га нега ўтмагани сабаби маълум бўлди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, беш карра “Олтин тўп” соҳибига “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан бўлган телефондаги суҳбат чоғида испаниялик мутахассиснинг муносабати ёқмаган

Манбалар Гвардиола Роналдуга “Агар кела олсанг, шу ерни ўзида бирор нарса ўйлаб топишга ҳаракат қиламиз. Лекин мен сенга ҳеч нарсани кафолатламайман”, - дегани ҳақида хабар тарқатмоқда.

36 ёшли Криштиану Роналду фаолияти давомида 30 дан зиёд нуфузли совринларни қўлга киритган. УЕФА Чемпионлар лигасида беш бор зафар қучган. Англия, Испания ва Италия чемпиони, терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлган.

Роналду расмий учрашувларда энг кўп гол урган рекордчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!