“Роналдунинг маошига 2-3 нафар футболчи сотиб олиши мумкин”

  • 17 июль, 2022, 12:34
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Тедди Шерингем “қизил иблислар” ҳужумчиси Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Аввалроқ, 37 ёшли португалиялик манкунианликлар раҳбариятига Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клубга ўтмоқчи эканлиги ҳақида айтганди.

Tecno

“Одамлар тен Хаг Криштиану атрофида жамоа қуриши керакми ёки йўқлигини муҳокама қилмоқда. Аммо, агар Роналду кетишни истаса, у ҳолда кетади. Бу эса клуб учун бутунлай бошқа имкониятлар эшигини очади. МЮ Роналдунинг маошига 2-3 нафар футболчи сотиб олиши мумкин. Ҳаёт давом этмоқда. Криштиану кетишни ва бошқа клубда ўйнашни истамоқда, шунинг учун мавсум давомида барқарор ўйнайдиган бошқа футболчи қидириш керак".

Собиқ ҳужумчининг сўзларига кўра, Роналду манкунианликларнинг ҳозирги ҳолатни ёқтирмайди.

Криштиану клубда нималар бўлаётганини кузатиб турибди. У Фергюсон давридаги муҳитни ҳозиргиси билан солиштирмоқда ва бу ҳолат унга ёқмаяпти. Унинг ўрнида бўлганимда “Манчестер Юнайтед”га: “Трансфер бозордаги харидларингиз билан мени ҳайратда қолдиринг”, деган бўлардим. Роналду юқори савияда ўйнашига яна бир йил, балки икки йил қолган. Шу боис, у завқланиб футбол ўйнаш ҳуқуқига лойиқдир”, — дея Шерингем сўзларини келтиради “Daily Mail” нашри.

Ҳужумчи ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед"нинг барча турнирлар доирасидаги 39 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган. Португалияликнинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!