Роналдудан кечиш керак!

  • 31 июль, 2022, 13:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ва “Арсенал” собиқ футболчиси Пол Мерсон “Манчестер Юнайтед”ни Криштиану Роналдудан воз кечишга чақирди.

Tecno

- “Манчестер Юнайтед” Криштиану Роналдуга қизил чизиқ тортиб, ундан тезроқ қутилиши керак. Бу эртак тезроқ тугасин.

37 ёшли Роналду анчадан бери тўп тепмаяпти. Ҳар бир футболчи мавсумга тайёр бўлиши учун майдонда тер тўкиши керак. Мавсумолди ўртоқлик учрашувлари мана шу мақсадда ташкил қилинади.

Роналду жамоани кучли тўртликка олиб киришга қодир эмас. Роналду қолган тақдирда ҳам жамоа мақсадига етолмайди. Асосий ҳужумчи  37 ёшли ўйинчи бўлиши яхши эмас.

Янги бош мураббий ўз режасини ҳозирдан амалга ошириши керак. Роналду келаси мавсум жамоага ёрдам бера олмайди. Қолса ҳам, бир йилга қарийди. Ўйин тезлашиб кетганини инобатга олсак, “Юнайтед”га янги марказий ҳужумчи керак, - деди Пол Мерсон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!