
Роналду томон айтилмаган шу гап қолганди
"Челси" клуби собиқ ҳимоячиси Глен Жонсон Криштиану Роналдунинг трансфери ҳақида гапирди.
"Ҳаммаси нима учун уни сотиб олишни истаётганингизга боғлиқ. Ўйлашимча, у жамоанинг асосий таркибини кучайтирмайди. Сабаби, Роналду ҳар ҳафта майдонга туша олмаса керак.
Агар уни тижорат мақсадида ўз сафингизга қўшиб олишни истасангиз, бу трансфер чиндай ҳам катта шов-шув бўлади. Демак, ҳаммаси мақсадингизга боғлиқ", - деди Жонсон.
Аввалроқ, Лондон клуби "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши кутилаётган 37 ёшли ҳужумчини сотиб олиш фикридан қайтгани айтилаётганди.
Фикрлар