Роналду "Олд Траффорд"даги шармандали мағлубиятдан сўнг нималар деди?

  • 25 октябрь, 2021, 11:01
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча "Ливерпуль"дан (5:0) учралган шармандали мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Баъзан қилган ҳаракатимизга яраша натижага эриша олмаймиз. Айрим ҳолларда таблодаги ҳисоб биз кутгандек бўлмайди. Бунга ўзимиз айбдормиз, фақат ўзимиз, бошқа ҳеч ким айбдор эмас. Ажойиб мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашди. Улар анча яхшисига муносиб ва биз буни қилишимиз керак. Вақт келди!”, - деди 36 ёшли португалиялик футболчи.

Роналду кечаги ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг “Ливерпуль” дарвозасига киритган голи VAR томонидан бекор қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!