
Трансфер яқин! Шомуродов Туркия клубига ўтиш арафасида
"Рома"нинг янги бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини таркибни ўзига мослаштириш ва кучайтириш йўлида фаол ҳаракатларни бошлади. Жамоани тарк этиши кутилаётган дастлабки футболчилар орасида легионеримиз Элдор Шомуродов ҳам бор. Мураббийнинг фикрича ҳужумчи ўтган мавсумда ностабил ўйин кўрсатган бўлиб, унинг режаларидан четда қолган.
Туркиялик журналист Яғиз Сабунчуоғлу ўзининг X саҳифасидаги хабарида маълум қилишича, "Истанбул Башакшеҳир" "Рома"га Шомуродов бўйича расмий таклиф юборган. Трансфер суммаси ҳали ошкор қилинмаган бўлса-да, икки клуб якуний келишувга яқинлашиб қолган.
Шу боис, яқинда MLS клублари қизиқиш билдирган Шомуродов фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
Фикрлар