Ким икки очко йўқотди ёхуд Андижондаги ўйин хусусида

CHERY AUTO

Суперлиганинг 13-турига старт берилди. “Андижон” “Бобур арена”да Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилди. Учрашув кутилмаганда меҳмонларнинг тезкор голи билан бошланди. Бурчакдан узатилган тўпни “Андижон”нинг собиқ футболчиси Фарҳод Бекмуратов киритди.

Tecno

Шундан сўнг “Андижон” вазиятни ўнглаш борасида қийинчиликларга дуч келди. Чунки рақиб ҳимояланишда ҳужумларни бартараф этиб турди. Баъзида эса омад юз ўгирди. Бир вазиятда Дамир Темировнинг ажойиб зарбаси тўсинга тегиб майдондан чиқиб кетди. Рақиб эса қарши ҳужумларда кескинликни ошириб турди.

Кутилганидек, “Андижон” танаффусдан кейин ўйинни янада кучайтирди. “Қизилқум” деярли ҳимояланди. Бирин-кетин Санжар Қувватов дарвозаси олдидан ўта хавфли ҳужумлар кўпая бошлади ва барчаси голга қараб бораётганди. Қачонки, бош мураббий Максим Шацкихнинг таркибда ўзгаришларга қўл урганидан кейин ҳисоб тенглашди. Илк бор “Андижон” сафида Суперлигада майдонга тушган 20 ёшли ярим ҳимоячи Шохжаҳон Ёрқинбоев майдонга тушибоқ гол уришга муваффақ бўлди. У дебют учрашувида дебют голини урди. Захирадан майдонга шунингдек, Бекзод Сулаймонов, Асад Ҳабибуллаев ва Миразиз Махамадалиев ҳам тушишди. Ушбу U21 жамоамизинг 4 нафар аъзоси “Андижон” сафида дебютларини ўтказдилар. Ўтган турдаги беллашув эса Абубакир Ашуровнинг дебютига айланганди. Ғалабага яқин келган беллашувда жамоалар бир очкодан бўлишиб олдилар.

“Андижон” навбатдаги ўйинини 26 июнь куни сафарда “Хоразм”га қарши ўтказади.

“Андижон” – “Қизилқум” – 1:1 (0:1).

19 июнь. Андижон. “Бобур арена” стадиони. 7241 томошабин.

Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Максим Нехочин, Шохруҳ Аъзамов

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

ВАР: Ғайрат Жўраев

АВАР: Алишер Усмонов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Шохруҳ Саид

“Андижон”: Элдор Адҳамов, Абубакир Ашуров, Ислом Маматказин, Сардор Азимов (Бекзод Сулаймонов, 76), Усмонали Исмоналиев, Муҳаммадкарим Тоиров, Илҳом Абдуғаниев (Шохжаҳон Ёрқинбоев, 76), Бектемир Абдуманнонов (Миразиз Махамадалиев, 89), Дамир Темиров (Асад Ҳабибуллаев, 89), Дониёр Абдуманнопов, Рустам Турдимуродов.

“Қизилқум”: Санжар Қувватов, Илҳом Ваҳобов, Дилшод Комилов, Самандар Шукуруллаев, Никола Кумбурович, Душан Мийич, Даврон Анваров, Фарҳод Бекмуратов (Муродали Усмонов, 79), Файзулло Жуманқўзиев (Султон Раҳматов, 90+7), Илҳом Кенжаев (Бобомурод Бозоров, 67), Роман Папарига (Акмал Музаффаров, 79).

Голлар: Фарҳод Бекмуратов, 5 – 0:1. Шохжаҳон Ёрқинбоев, 77 – 1:1.

Огоҳлантиришлар: Ислом Маматказин, 20. Усмонали Исмоналиев, 26 – Даврон Анваров, 15. Фарҳод Бекмуратов, 26.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!