Шомуродовдан сюрприз!

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов ёзги трансферлар даврида “Рома”ни тарк этиши мумкин. Ўзбек футболчисига АҚШдан келган таклифлар ортидан Туркия Суперлигаси вакили “Башакшеҳир” ҳам уни ўз сафига чорламоқда.

Tecno

Sports.uz портали Италия ва Туркия манбаларининг Элдор Шомуродов трансферига оид эълон қилган маълумотларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

ILROMANISTA.EU:

“Рома” футболчилари янги бош муаббий Жан Пьеро Гасперини бошчилигида юришни амалга оширишга тайёргарлик кўраётган паллада клубнинг трансфер бозори фаоллаша бошлади. Бугунги кунда кўпчиликнинг диққат марказида турган футболчилардан бири Элдор Шомуродовдир.

Туркиялик журналист Яғиз Сабунчуўғлининг маълумотига кўра, Туркия Суперлигаси вакили “Башакшеҳир” бу футболчи билан алоқага ўрнатган.

Суперлига клуби ўзбекистонлик марказий ҳужумчига жиддий қизиқиш билдиряпти ва уни ёзги трансферлар даврида ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қиляпти.

ILKHABER-GAZETESI.COM:

“Башакшеҳир” трансфер нишонлари рўйхатига “Рома”да ўйнаётган ўзбек футболи юлдузи Элдор Шомуродовни қўшди. Клуб полшалик тўпурар Кшиштоф Пёнтек клубни тарк этганидан кейин ҳужум чизиғини “Рома” вакили билан кучайтирмоқчи.

“Башакшеҳир” футболчи вакиллари билан дастлабки музокараларни бошлади. Шомуродов жисмонан бақувватлиги ва ҳужумларни самарали якунлай олиш қобилияти билан клуб мутасаддилари эътиборини тортди.

Яқинда “Башакшеҳир” Пёнтекни Қатарнинг “Ад-Духайл” клубига трансфер қилиб, 10 миллион евро ишлаб олди. Польшалик ҳужумчи мавсумни 47 та ўйинда киритилган 31 та гол ва бешта ассист билан якунлади. Энди Истанбул клуби ҳужум чизиғидаги бўшлиқни тўлдириш учун янги форвард олиши зарур.

GAZETEBIRLIK.COM:

Пёнтекнинг ўрнига янги ҳужумчи. Элдор Шомуродов “Башакшеҳир”дан сюрприз. Ҳужумда самарадорликни оширишни мақсад қилган “Башакшеҳир” таркибда ўзгаришларга қўл урмоқда.

Польшалик тўпурарга ўринбосар топиш илинчида клуб мутасаддилари Италияга юзланди. Инсайд хабарларга кўра, истанбулликлар “Рома”нинг тажрибали ҳужумчиси Элдор Шомуродовга боғланган. Томонларнинг дастлабки учрашуви ижобий кечгани айтилмоқда. Музокаралар давом этмоқда.

Элдор Шомуродов 2024-2025 йилги мавсумда “Рома” учун 37 та учрашув ўтказиб, еттита гол урди  ва бешта голли пас узатди.  Ўзбекистон миллий терма жамоасининг моҳир ҳужумчиси А Серияда аввалига захира ўйинчиси эди, кейинчалик асосий таркибдан муқим жой олди.

Мураббийлар штаби Шомуродов ўзининг жисмоний куч-қуввати, ҳужумчилик қобилияти ва бой тажрибаси орқали Суперлигадаги вазиятга таъсир ўтказа олади, деб ҳисобламоқда. Музокаралар ҳозиргидек дўстона руҳда ўтса, ўзбек футболчиси Истанбулга келиши мумкин.

Шомуродовнинг трансферини ким ҳал қилади?

Шомуродов “бомба” трансфер бўлади! Европанинг машҳур лигасида Элдорни кутишяпти
Ўткир Юсуповнинг бу “иши”ни ҳеч ким унутмайди!

Файзуллаевни жамоага олишни исташмаганди...

Файзуллаев “Реал” ва “Барса”ни танлади!

Легионеримиз Европада юриш қилишга тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!