
Роналду оиласи учун МЮни тарк этади
Янги йил арафасида Англия премьер-лигаси қизғин паллага киради. Бошқа чемпионатлар иштирокчилари дам олаётган пайтди “туманли Альбион”да деярли ҳар уч кунда ўйин ўтказилади.
“Манчестер Юнайтед” юлдузи Криштиану Роналду янги йил арафасидаги беллашувларда иштирок эта олмаслиги мумкин. Португалиялик тўпурар янги йил байрамини оиласи билан ўз юртида нишонлашни истамоқда.
Қолаверса, 31 декабрь куни футболчининг онаси Долорес хоним ўз таваллуд айёмини нишонлайди ва Криштиану шу куни унинг ёнида бўлишни режалаштирган.
Агар клуб раҳбарияти Роналдунинг кетишига изн берса, жамоа тўпурари 30 декабрда “Бёрнли” ва 3 январда “Вулверхэмптон”га қарши учрашувларни ўтказиб юборишига тўғри келади.
Фикрлар