Роналду Европа клубларига керак эмас

  • 4 август, 2022, 17:59
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Трансфер ойнаси якунига етмоқда. Бироқ “Манчестер Юнайтед” форварди Криштиану Роналдунинг келажаги ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Бир неча ойдан бери португалиялик ҳужумчи номини Европанинг бир қанча клублари билан боғлашди, аммо "қизил иблислар" футболчи борасида ҳеч қандай расмий таклиф олгани йўқ. Матбуотда манкунианликларга битта клуб мурожаат қилгани ва бу клуб Саудия Арабистони вакили эканлиги ҳақида маълумот тарқалди.

Tecno

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жейми Каррагер вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

“Роналду мавсум давомида 38 ёшга тўлади. У энди аввалгидек футболчи эмас. Тўғри, Криштиану ҳали ҳам тўпурарлик қобилиятини намойиш этмоқда, лекин у олдинги Роналду эмас. Менимча, ҳеч бир Европа клуби уни ўз сафида кўришни истамаса керак. Эҳтимол, хато фикр билдиргандирман?!”, дейди Каррагер “Sky Sports” нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!