
Роналду бу билан нимага эришмоқчи?!
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг икки ҳафта ичида клубдаги вазият ҳақидаги барча ҳақиқатни айтишга ваъда берган ҳужумчи Криштиану Роналдунинг сўзларига изоҳ берди.
"Мен бунга изоҳ беришни истамайман. Билмадим, Роналду бу билан нимага эришмоқчи?! Кўрамиз", — дейди тен Хаг.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнаси пайтида Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши борасидаги хабарлар тинмади. Португалиялик ўзига янги жамоа топишга уриниб, мавсумолди мавсумини ўтказиб юборди, бироқ Европанинг топ-клубларидан ҳеч бири унинг трансферини амалга оширмади.
Ўтган мавсум Роналду Англия Премьер лигаси доирасида баҳсларда 18 та гол уриб, “Манчестер Юнайтед”нинг миллий чемпионатдаги энг яхши тўпурарига айланганди.
Фикрлар