
"Рома" эртага "Витесс" билан ўйнайди. Шомуродов асосий таркибда майдонга тушадими?
Эртага Европа Конференциялар Лигаси 1/8 финал босқичи старт олади.
Легионеримиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" сафарда "Витесс" меҳмони бўлади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:45да бошланади.
Статистика билан шуғилланувчи "Sofascore" нашри эртанги баҳс олдидан тахминий таркибларни эълон қилди. Унга кўра, ҳамюртимиз беллашувни захира ўриндиғида бошлайди.
Фикрлар