"Реал" яна Дибала режасига қайтди

  • 10 август, 2020, 13:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти яна “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибалани сотиб олиш режасига қайтмоқда.

Tecno

Мадридликлар 26 ёшли аргентиналик тўпурарнинг трансферига Тони Кроос ёки Искони қўшиб беришга тайёр. Бу ҳақда Sport Mediaset хабар тарқатмоқда. “Қироллик клуби” шу йўл билан 100 млн еврога баҳоланаётган футболчининг трансфер нархини пастлатмоқчи. Бироқ, Криштиану Роналду ПСЖга ўтиб кетиши мумкинлиги боис туринликлар Дибалани қўйиб юборишни режалаштиришмаяпти.

Дибала ўтган мавсум А Серияда 33 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!