
"Реал" "Камп Ноу"да "Барселона"ни енгди
Испания Ла Лигаси 7-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" қарама-қаршилиги мадридликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ушбу ғалаба билан "Реал" ҳисобидаги очколар 13 тага етди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Месси сариқ карточка олди.
- 90+'
Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Модрич Нетунинг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб кетди.
- 89'
Брейтуэйтга узатилган тўпга Куртуа биринчи бўлди.
- 88'
Бенземанинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 87'
Алба ўрнига Брейтуэйт майдонга тушди.
- 86'
Рамоснинг аниқ зарбасини Нету оёқлари билан қайтарди. Такрорий зарбани Варан ноаниқ йўллади.
- 86'
Нетудан дабл-сейв. Кросснинг зарбаларини Нету қайтарди.
- 84'
"Реал" прессингда жуда яхши ўйнамоқда.
- 81'
Педри, Фати, Бускетс ўрнига, Гризманн, Тринкау ва Дембеле майдонга тушди.
- 80'
Де Йонгнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 79'
Мессининг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб майдонни тарк этди.
- 78'
Мессининг жарима майдонига кириб кетишига Модрич сўнгги паллада йўл қўймади.
- 76'
Мессининг узатмасидан сўнг, "Реал" жарима майдони ичида пала-партишлик юзага келди. Вазият мадридликлар учун хайрли якун топди.
- 73'
Фатининг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 70'
Вараннинг қўлига жарима майдони ичида тўп тегди. Аммо ҳакамлар ВАР орқали пенальти йўқ, деб топишди.
- 69'
Модрич Валверде ўрнига майдонга тушди.
- 69'
Мессининг иккита бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
- 66'
"Барселона" гол ўтказиб юборгач, яна ҳам фаолроқ бўлишга мажбур бўлмоқда.
- 63'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рамос пенальтини аниқ амалга оширди.
- 62'
Пенальти белгиланди. Мунуэранинг ўзи ВАРни кўриб келди.
- 59'
Жаримадан узатилган тўпга "Реал" футболчилари зарба бера олмади. Рамос йиқилди. Лангле унинг футболкасидан тортиб қолган. ВАР кўриб чиқилмоқда.
- 57'
Бенземага узатилган тўп ноаниқ кетди.
- 54'
Фатининг узатмасидан сўнг, Коутиньонинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 52'
Албанинг узатмасига Фати зарба бера олмади.
- 51'
Каземиронинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 49'
"Реал" тўпни назорат қилмоқда.
- 47'
Бурчак зарбасини "Реал" жарима майдонига етказа олмади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди. Рамосга зарба бериш имкони берилмади.
- 45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Барселоналиклар кесувчи пасларни кўпайтирмоқда.
- 43'
Начо ўрнига Васкес тушмоқда. Мажбурий ўзгариш.
- 40'
Албанинг жарима майдонига муваффақиятли пас беришига ҳимоячилар йўл қўймайди.
- 39'
Винисиуснинг жарима майдонига кириб кетишига Дест йўл қўймади.
- 37'
Начо сариқ карточка олди.
- 35'
Мессининг жарима майдонига узатган тўпига Фати етиб бора олмасди. Куртуа ўз ўрнида тўпни ушлаб олди.
- 34'
"Реал" комбинацион футболда яхши ўйнамоқда.
- 33'
Винисиуснинг кириб боришига Педри йўл қўймади.
- 31'
Дестнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришга эришди.
- 29'
Лангле сариқ карточка олди.
- 28'
Месси жарима майдони ичига кириб кетаётганди. У йиқилди. Аммо ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади.
- 24'
"Барселона"нинг қарши ҳужуми хавфли чиқди. Ҳужум тўхтатилди.
- 24'
Бирга-бир вазиятда Бензема зарбасини Нету қайтарди.
- 23'
Мессининг зарбасини дарвозабон қайтарди. Фатининг паси чиройли чиқди.
- 19'
Сариқ карточка ишлаб олди.
- 19'
Мессининг зарбасини Куртуа ушлаб олди.
- 18'
Ваниҳоят, "Реал" ҳужумга қайтди. Каталонияликлар тартибли ҳимоя орқали тўпни узоқлаштиришга эришди.
- 16'
Фатининг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 15'
Коутиньонинг зарбаси кучсиз чиқди.
- 14'
Де Йонг бир нечта футболчилардан яхши ўтиб кетди. Аммо ҳужум у ўйлагандек якунланмади.
- 13'
"Реал" ўзига келиб олмаса бўлмайди. Ҳимоядан чиқишга қийналмоқда.
- 10'
"Барса" голдан кейин фаоллашди.
- 8'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фати ҳисобни тенглаштирди. Мессидан Бенземага тжавобан ажойиб пас. Алба тўпни Фатига етказиб берди.
- 7'
Винисиус яхши вазиятдан фойдалана олмади. Офсайд ҳам бор экан.
- 6'
ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Валверде Бенземанинг супер узатмасидан сўнг, ҳисобни очди.
- 5'
"Реал" кўпроқ тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 3'
"Барса"дан илк ҳужум. Ҳимоячилар сўнгги паллада ишончли ўйнади.
- 1'
"Реал" тўп билан. Ҳар икки жамоа ҳам бугунги ўйинда тўп назорати учун курашади.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Фати сентябрь ойининг энг яхши футболчиси унвонини айнан ушбу ўйинда қабул қилиб олди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.
- 0'
"Камп Ноу"да футбол учун барча нарса тайёр, аммо стадионлар бўш. Шу кўнгилни бироз хира қилади. Биз илк "класико"ни мухлисларсиз кўрамиз. Умид қиламизки, бу сўнггиси ҳам бўлади.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Эл-класико" старт олиш арафасида. Ушбу ўйинни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар