“Реал” армонда қолиши мумкин. “Барса” Мбаппени олиш йўлини топди

  • 26 март, 2022, 18:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти жамоанинг асосий тўпурар Килиан Мбаппени ўз сафида олиб қолишга уринаётган бир пайтда 23 ёшли ҳужумчига яна бир жиддий харидор чиқди.

Tecno

Мбаппе парижликларнинг бирор таклифини қабул қилгани йўқ. Унга асосий даъвогар сифатида “Реал” тан олинган.

Бироқ, мадридликлар ҳам ўз орзусига эриша олмаслиги мумкин. Бир неча манбаларнинг таъкидлашича, “Барселона” президенти Жоан Лапорта Мбаппени олиш учун етарли маблағ топди.

Маълумотларга қарагада, каталонияликлар  янги ҳомийси Spotify компаниясидан ҳар йили 70 миллион евро оладиган бўлди. Шунингдек, Goldman Sachs  компанияси “Барселона”га 595 миллион евро миқдорида кредит ажратишга рози бўлган.

Бу сумма Лапортага ҳар қандай ўйинчини сотиб олиш имконини беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нодир Зарипов
27/03/2022 16:56
Мбаппи реал Билан январда шартнома тузиб буган