
Расман! "Тоттенхэм" Ирландия терма жамоаси футболчисини сотиб олди
"Вулверхэмптон" клуби ҳимоячиси Мэтт Доэрти "Тоттенхэм"футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
28 ёшли Ирландия терма жамоаси футболчисининг трансфери “шпорлар”га 16,5 миллион еврога тушган. Унинг ўзи эса янги жамоаси билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.
Доэрти "Вулверхэмптон" сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида 302 та ўйинда 28 та гол урди ва 41 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар