Расман! Санчеснинг трансфери "Интер"га текинга тушди

  • 06 Aug 14:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Сўнгги мавсумни “Интер” сафида ижарада ўтказган “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Алексис Санчес “нерадзуррилар” сафида тўп суришда давом этадиган бўлди.

Tecno

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, миланликлар 31 ёшли чилилик футболчи билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган. Эътиборлиси, “Интер” Санчес учун МЮга умуман маблағ тўламади. Алексиснинг “Интер”даги йиллик маоши 7 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Санчес ўтган мавсум А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!