Расман! Олег Зотеев "Сўғдиёна" футболчиси

  • 05 Jan 19:26
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Олег Зотеев "Сўғдиёна" футболчисига айланди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

"Сўғдиёна" қишки трансферлар ойнасида ўз таркибини кучайтиришда давом этади. Ўтган мавсум "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи Жиззах клуби билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида Олег Зотеев 1989 йил 5-июлда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Олег Зотеев ўтган мавсумда "Локомотив" таркибида 20та учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига 1та гол ва 5та голли тўп узатма ёзидириб қўйган.

Футболчи фаолияти давомида "Бунёдкор", "ОКМК", "Локомотив", "Жеоннам Драгонс", "Қизилқум" жамоаларида тўп тепган. Унинг сўнги жамоаси "Локомотив" ҳисобланади.

 

Comments

You must be logged in to commet!