Расман: "Нефтчи" Табатадзени қайтариб олди!

  • 09 Dec 23:09
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Нефтчи" клуби "Навбаҳор"дан кетган грузиялик ҳужумчи Тома Табатадзени яна ортга қайтарди ва у билан расман шартнома имзолади.

Tecno

У Руминия, Туркия ва Қозоғистон клубларида ўзини кўрсатиб, 2023 йилда "Нефтчи" жамоасида фаолият юритган ва мухлислар меҳрини қозонган эди.

2024 йилги мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" клубида тўп суриб, рақиблар дарвозасига 9 та гол уришга муваффақ бўлган Тома Табатадзе яна Фарғонага қайтишга қарор қилди ва жамоа билан шартнома имзолади. 

 

Comments

You must be logged in to commet!