Расман! "Манчестер Юнайтед" янги ҳимоячи сотиб олди

  • 29 июнь, 2019, 18:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби ўзининг расмий сайтида "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 21 ёшли футболчининг трансфери “қизил иблислар”га 55 млн еврога тушган. Унинг ўзи эса манкуанликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Уан-Биссака асли "Кристал Пэлас" тарбияланувчиси ҳисобланади. У лондонликларнинг асосий таркибида 2018 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида у 46та ўйинда майдонга тушди ва 4та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Айрим манбааларга қараганда Уан-Биссаканинг МЮ даги йиллик маоши 4,6-5,2 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!