Расман! "Ал-Ҳилол" Хорхе Жезусни ишдан бўшатди

  • 03 May 09:50
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хорхе Жезус "Ал-Ҳилол" бош мураббийи лавозимини расман тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Жезус 2023 йилдан буён Риёд клубини бошқариб келаётган эди. Ўтган мавсумда жамоа Саудия Арабистони чемпионати ва Қирол кубогини қўлга киритди.

Саудия манбаларининг хабар беришича, Жесуснинг кетишига асосий сабаб жамоанинг Элит Чемпионлар лигасидаги мағлубияти. Турнирнинг ярим финалида "Ал-Ҳилол" "Ал-Аҳли"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз,  Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида "Ал-Ҳилол" турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа 29 учрашувда 62 очко жамғарган.

Comments

You must be logged in to commet!