
Рамзан Қодиров Хамзат Чимаевга қимматбаҳо автомобил совға қилди
"UFC 319" турнирида чеченистонлик Хамзат Чимаев Жанубий Африка Республикаси вакили Дрикус дю Плессини мағлуб этиб, ўрта вазнда UFC чемпионига айланганди.
Ушбу ғалабадан сўнг, Чеченистонга қайтган Хамзатни Рамзан Қодировнинг шахсан ўзи кутиб олди.
"РИА Новости" берган хабарларга кўра, Чеченистон раҳбари Чимаевга Мерседес "Maybach" автомобилини совға қилди.
Фикрлар