"Қўқон-1912" "Водий дербиси"да сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
Суперлигaнинг 26-туридан ўрин олган “Водий дербиси” ўз ниҳоясига етди. “Қўқон-1912” ўз майдонида “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳар икки гол ҳам ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда урилди. Дастлаб, Андро Гиоргадзе 90+4-дақиқада ҳисобни очди, 90+11-дақиқада эса Жавоҳир Ҳусанов фарқни иккитага оширди.
Шунингдек, намангаликлар футболчиси Азим Аҳмедов 22-дақиқада тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Regular Season
Қўқон-1912
- Javohir Husanov 90'
- Andro Giorgadze 90'
Тугади
2
:
0
25.10.2025 19:00



Фикрлар