"Қўқон-1912" футболчиси: Чемпионлик учун курашадиган жамоада ўйнашни хоҳлайман

CHERY AUTO

"Барчани катта футбол қайтгани билан табриклайман. Бугунги баҳс оғир ўтди. Ўйин голгача давом этди. Дарвозага йўл топиб олгач бизнинг ўйинимиз ҳам ажойиб чиқди. "Қизилқум" футболчилари эса дарвозаларидан тўп олиб чиққач ўйинни буткул ташлаб қўйишди. Ушбу ҳисобда жисмоний ҳолатдан ҳам кўра руҳий вазият ҳал қилувчи ўрин тутди.

Tecno

"Қўқон-1912"нинг ажойиб мухлислари бор. Уларнинг йўқлиги бизга сезилмаслигининг иложи йўқ. Стадион атрофидаги баланд биноларда бир нечта мухлисларимизга кўзим тушди. Улар фидойи ишқибозлар.

Жамоа билан иложи борича юқори ўринларни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Келгусида чемпионлик учун курашадиган жамоада ўйнаш асосий мақсадим", - дейди Синдоров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!