"Қўқон-1912" футболчиларига хордиқ берилмади ва "Қизилқум" билан баҳсга тайёргарлик бошланди

  • 26 май, 2022, 15:53
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Сўғдиёна”га қарши Жиззахда бўлиб ўтган ўйиндан сўнг, “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов футболчиларга дам олиш имконини бермади. Барча жамоа аъзолари Жиззахдан тўғри Қўқон шаҳрига етиб келишди ва кечанинг ўзида “Қизилқум” билан ўйинга тайёргарлик бошланди.

Tecno

Кечаги машғулотлар туғилган кунини нишонлаган “Қўқон-1912” жамоаси катта мураббийи Зоҳид ака Нурматовни табриклаш билан бошланди.

Мураббийлар штаби ортда қолган мағлубиятни эсдан чиқариб навбатдаги ўйинда мухлисларга ғалаба тақдим қилиш учун футболчилар билан астойдил ишламоқдалар.

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйини 28 май куни, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!