ПСЖга “Реал”ни “синдириш” вазифаси қўйилди

  • 6 сентябрь, 2020, 11:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти клубга хўжайинлик қилувчи Qatar Investment Authority компанияси хўжайини Абдулла Бин Муҳаммад Бин Сауд ал-Танидан янги топшириқ олди.

Tecno

Унга кўра, парижликлар “Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга учун курашда футболчига асосий даъвогар бўлган “Реал”ни “синдириши” шарт.

Айни пайтда ҳеч бир жамоа жорий ёзги трансферлар вақтида 17 ёшли франциялик футболчини қўлга кирита олмайди. Асосий кураш кейинги ёзда бўлади.

Камавинга янги мавсумдаги илк халқаро мусобақа – Миллатлар лигасида Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Ёш футболчига терма жамоага коронавирусга чалинган Поль Погбанинг ўрнига чақиртирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!