ПСЖда жиддий йўқотиш

  • 20 октябрь, 2022, 17:15
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ҳужумчи Неймар ва ҳимоячи Серхио Рамос Франция чемпионатининг навбатдаги турида парижликларга ёрдам бера олмайди. Улар “Аяччо”га қарши ўйин олдидан қайдномадан жой олмади. Беллашув эртага Тошкент вақти билан 00:00 да бошланиши керак.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, иккала футболчида ҳам дисквалификация бор, шу сабабли улар мазкур баҳсда иштирок эта олмайди. Айни пайтда Неймар ва Рамос умумий гуруҳда фаол машғулотлар олиб боришмоқда.

Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида 9 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 36 ёшли Рамос эса Лига 1да 10 та ўйин ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!