ПСЖ “Реал” нишонидаги футболчини олмоқда

  • 21 август, 2021, 22:22
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ мутасаддилари “Ренн”нинг 18 яшар футболчиси Эдуардо Камавинга трансфери учун 30 миллион евро таклиф қилди.

Tecno

Таянч зонасида ишончли ўйин намойиш қилиб келаётган вундеркиндга анчадан бери “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” харидор бўлиб келаётган эди.

Маълумотларга қараганда, Англия ва Испания грандларининг расмий таклифидан умидини узган Камавинганинг ўзи парижликлар сафига қўшилишга тайёр  ва шу боис, “Ренн” билан янги шартнома имзолашдан бош тортмоқда.

Амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етадиган Камавинга ўтган чемпионатда ўттиз бешта учрашувда қатнашиб, битта гол ва иккита голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!