ПСЖ Паварни Францияга қайтармоқчи

  • 22 август, 2020, 00:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” ҳимоячиси Бенжамен Павар фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда L’equipe хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 24 ёшли франциялик футболчига ПСЖдан жиддий таклифлар бўлмоқда, уни шахсан жамоа спорт директори Леонардо таркибда кўрмоқчи. Унинг трансфери эса 45 млн еврога баҳоланмоқда. Аммо пандемия сабаб парижликларда трансферлар учун у қадар катта пул ажратилмаган.

Павар “Бавария” сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум мюнхенликлар сафида жами 47 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!