ПСЖ Неймарга кетиши кераклигини айтди. Юлдузнинг жавоби аниқ!

  • 18 июнь, 2022, 10:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти маош харажатларини енгиллаштириш мақсадида энг катта маблағ олаётган ўйинчилардан бири – Неймарни трансфер қилиш таклифни ўртага қўйди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Tecno

Бразилиялик юлдуз бир мавсумда клубдан 50 миллион еврога яқин пул олмоқда ва бу молиявий фейр-плей масаласида парижликларни қийин аҳволга солиб қўйган.

Шунга қарамай, Неймар клуб раҳбариятига жамоадан кетмаслигини уқтирди. Унинг клуб билан яна уч йиллик шартномаси бор.

Ўтган мавсум 30 ёшли ҳужумчи Франция чемпионатида  22 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва олтита ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!