ПСЖ Мбаппега ўринбосар изламоқда. Вариантлар орасида "Наполи" вакили ҳам бор

  • 20 ноябрь, 2023, 23:36
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ кейинги ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Килиан Мбаппега ўринбосар изламоқда. Вариантлар орасида "Наполи" вакили Хвич Кварацхелия ҳам бор, дея хабар берди "90 MIN" нашри. 

Tecno

Маълум бўлишича, агарда франциялик ҳужумчи жамоада қолмаса, парижликлар 22 ёшли вингер учун ҳаракат қилишни бошлайди. Унга қизиқиш билдираётган клублар орасида "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" каби жамоалар бор. 

Аввалроқ, Хвича "Наполи" билан шартномани янгилаши борасида миш-мишлар тарқалганди. Янги битим 2028 йилгача амал қилади. Шундай бўлсада, Кварацхелия келаси ёзда топ клубга ўтиш эҳтимоли юқори. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!