
ПСЖ футболчиси Тухель қўл остида ўйнаш учун "Челси"га кетмоқчи
Франция терма жамоаси ва "Пари Сен-Жермен" клуби ҳимоячиси Преснель Кимпембе жамоасини ўзгартирмоқчи.
L'Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда, 25 ёшли футболчи Париж клубида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабабли у қадар бахтли эмас. Кимпембе “Челси”га ўтишга қизиқмоқда. Боиси у ПСЖдаги собиқ устози Томас Тухель қўл остида ўйнашни хоҳламоқда.
Бироқ “аристократлар” томонидан Кимпембега қизиқиш бор ёки йўқлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Преснель Кимпембе жорий мавсум Франция чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар