
Превью. "Пахтакор" - "Қўқон-1912"
"Шерлар" Суперлиганинг 13-турида Тошкентда "Қўқон-1912"ни қабул қилишади.
"Қўқон-1912"га қарши чемпионатларда ўтган 34 баҳснинг 20 тасида "Пахтакор" зафар қучган. 8 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 6 марта рақиб ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 90 марта ишғол қилган жамоамиз 48 гол ўтказиб юборган.
Тошкентдаги учрашувларнинг 15 тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, биттадан тўқнашув дуранг ва меҳмонлар ютуғи билан тугаган. 8 баҳсда "Пахтакор" йирик ҳисобда зафар қучган. Уйда 62 тўп киритган "Шерлар" ўз дарвозасидан 20 гол олиб чиқишган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 2000 йил кузатилган. Ўшанда "Шерлар" 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 22 июнь, якшанба куни "Жар" стадионида соат 20:00 да бошланади.
Фикрлар