 
                Превью. "Машъал" - "Андижон"
Бугун “Андижон” жамоаси Суперлиганинг 19-тур доирасида Ғузорда “Машъал”га қарши майдонга тушади.
Биринчи даврада “Бобур арена”да бўлиб ўтган ўйинда “Андижон” Илҳом Абдуғаниевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонган.
Ушбу клубларнинг илк тўқнашуви 1995 йилдан бошланган бўлиб, шу вақтга қадар миллий чемпионатда 35 марта тўқнаш келишган. “Машъал”да 18, “Андижон” 12 ғалаба бор. 5 та ўйин дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати 39\50 муборакликлар фойдасига.
“Андижон” сафарда “Машъал”га қарши сўнгги бор 2021 йилги мавсумда ўйнаган ва 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Ўйин бугун Ғузордаги “Марказий” стадионда соат 19:00 да бошланади.



Фикрлар