
Превью. "Андижон" - "Олимпик"
26 октябрь оқшомида “Андижон” жамоаси Суперлиганинг 22-тури доирасида Тошкентнинг “Олимпик” клубини қабул қилади.
Ёдингизда бўлса, мавсумнинг биринчи ярмида жамоалар икки марта рўбаро келишган. Биринчи даврада Тошкентдаги баҳсда дарвозалар дахлсиз қолган бўлса, иккинчи ўйин Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финалига тўғри келган ва ўша учрашув ҳам “Олимпик” майдонида бўлиб ўтган. Рустам Турдимуродовнинг ягона голи эвазига “Андижон” ғалаба қозонган.
Умумий ҳисобда “Андижон” ва “Олимпик” жамоалари Суперлига баҳсларида шу кунгача 3 маротаба тўқнашишган. Шундан 2 тасида “Андижон” ғолиб чиққан ва 1 учрашувда томонлар дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати 3/1 “Андижон” фойдасига.
Кўриниб турибдики, ушбу клубларнинг ўзаро ўйинлар тарихи бошланганига ҳал кўп бўлгани йўқ. Илк беллашув 2023 йилнинг 3 апрель куни бўлиб ўтган. Ўшанда Илдар Маматказиннинг ягона голи эвазига “Андижон” ғалаба қозонган.
Фикрлар