
Ҳусановми? Гвардиола “Сити” футболчисини “Реал”га бермаяпти
“Манчестер Сити” 2025 йилги иккита трансфер ойнасида таркибини тубдан янгилади ва жамоа ўзагини ёш, бақувват, тезкор футболчилар билан тўлдирди.
“Шаҳарликлар” таркибидаги аксарият ўйинчилар бошқа клублар нишонида туриши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Хусусан, “Реал” анчадан бери “Сити” таркибидаги “Олтин тўп” соҳиби Родриго Эрнандесга жиддий қизиқиш билдириб келади.
Мадридликлар ёзди Родрини трансфер қилиш имкониятларини ўрганиб чиқди. El Nacional нашрининг ёзишича, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола испаниялик таянч ярим ҳимоячисининг “Реал”га ўтишига шахсан қаршилик қилган.
Пеп Родрининг жамоа учун ўта муҳим ўйинчи эканини таъкидлаб, таклифларга нисбатан “ Родри сотилмайди”, деган қатъий жавобни берди.
Родрининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Клуб спорт директори Уго Виана бошчилигидаги мутахассислар 29 ёшли футболчи билан амалдаги битимни узайтириш бўйича иш олиб бормоқда.
Ўз навбатида, “Реал” ҳам бугунги кунда Transfermarkt портали томонидан 110 миллион евро баҳоланаётган юлдузни олиш фикридан қайтгани йўқ.
Таъкидлаш жоизки, ҳозир “Манчестер Сити”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айланган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ҳам “Реал” нишонига тушган эди.
Ўтган мавсумда “Ланс” таркибида порлай бошлаган ўзбек футболчисига ўндан зиёд нуфузли клублар жиддий қизиқиш билдирганди. Улар орасида “Қироллик клуби” ҳам бор эди. Мадридликлар марказий ҳимояга Абдуқодирни олишни режалаштирган.
Нуфузли манбаларга кўра, “Реал” Ҳусанов уларнинг кузатувида эканини маълум қилган ва трансферни ёзда амалга оширишни мўлжаллаган. Бироқ қишки трансферлар даврида “Манчестер Сити” Ҳусанов трансфери учун 40 миллион евро тикиб, барча даъвогарлардани доғда қолдирди ва ўзбек легионерини Англияга олиб кетди.
Шундан сўнг, “Реал” ёзги трансферлар жараёнида ҳимоя марказига Англия Премьер-лигасида иқтидорини намойиш эта бошлаган Дин Хёйсенни олиб келди. Мадридликлар бу футболчи учун “Борнмут”га 62,5 миллион евро тўлади.
Қизиғи шундаки, бу трансфердан бир йил муқаддам Туриннинг “Ювентус” клуби испаниялик ёш ҳимоячининг истеъдодини жуда паст баҳолаб уни клубдан кетишга мажбур қилган. 2024 йили ёзда италияликлар Дин Хёйсенни “Борнмут”га 19,6 миллион еврога сотиб юборган эди.
Абдуқодир Ҳусанов эса, “Манчестер Сити”га ўтганидан бери барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда “шаҳарликлар” жамоасида 15 та учрашув ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўйди.
Хосеп Гвардиола яқинда Ҳусановнинг жамоада ўз ўрни борлиги, ҳимоянинг бир неча нуқталарида ишончли ўйнай олиши, тезкорлиги, майдонни яхши кўра олиши ва ҳимоячиларга хос қатор фазилатларини эътироф этиб, ҳамюртимизни мақтади.
Бундан ташқари, “Реал” нишонида “Манчестер Сити”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурарига айланган Эрлинг Холанд ҳам турибди. Мадридликлар норвегиялик футболчини олиб, ҳужум чизиғида Килиан Мбаппе билан тандем ҳосил қилишни режалаштирган.
Ҳусанов етишмаган ўйиндан кейин Гвардиола нималар деди?
“Монако”га қарши ўйин олдидан Ҳусановнинг аҳволи қандай?
Шомуродов Туркия Суперлигаси тўпурари бўла оладими?
Шомуродовнинг барча голларини санаймиз...
Кутилмаган вазият: Буёғига Ҳусанов анча қийналадиган бўлди!
Ҳусановдан ўтолмадинг-ку! “Арсенал” машҳур ҳужумчидан воз кечади
Фикрлар